Статья

«БОБУРНОМА»ДА ТАРИХИЙ САНАЛАР

Собит Илёсов, Шуҳрат Эгамбердиев.

2019 (3-4 (586-587))   

Заҳириддин Муҳаммад Бобур йирик давлат арбоби ва саркарда бўлиш билан бирга ўрта аср адабиёти ва шеъриятида ўзига хос из қолдирган адиб, шоир ва қомусий олим ҳамдир. Унинг шоҳ асари «Бобурнома»да у яшаган даврнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳволи ҳамда табиати, иқлими ва аҳолиси ҳақидаги қимматли маълумотлар жамланган. Асарда Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири – XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихи,
сиёсий-иқтисодий ва савдо муносабатлари акс эттирилган. Унда Осиё ҳудудларининг иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тоғ ва дарёлари, халқ, қабила ва элатлари, уларнинг яшаш шароитлари, урф-одатлари, ҳиндулар ва мусулмонларнинг ибодатхоналари, тўй ва дафн маросимлари ҳақида ниҳоятда нодир маълумотлар келтирилган. Шунинг учун «Бобурнома» ҳозирги кунда ҳам тарихий ҳам адабий мерос сифатида дунё олимларини ҳайратда қолдирмокда.